21:08 / 19.04.2017
8 765

Руслан Шарипов саҳнага қайтди

Руслан Шарипов саҳнага қайтди
Руслан Шарипов саҳнага қайтди. Бу ҳақда troll.uz ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар бермоқда деб ёзади Спутник.

"Ҳаёт давом этар! Жудаям кучли сўзлар. Айниқса бу сўзларни ундан эшитсангиз. Руслан Шариповни қайтиши билан табриклайман. Унинг бу қайтишига ёрдам берганларга миннатдорлик билдираман", дейилади постда. 
Руслан Шариповнинг қайтишини акс эттирувчи видеони ушбу ҳавола орқали кўришингиз мумкин.

Ўтган йили Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, бугунгача хит бўлиб келаётган қатор тароналар муаллифи ҳисобланган Руслан Шариповнинг суратлари интернет сайтларида тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Суратларда унинг абгор ҳолатга тушиб қолгани тасвирланганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Руслан Шарипов саҳнага қайтди