Машҳур ҳинд актёри, Болливуднинг 1970—1980 йиллардаги юлдузи Винод Кханна Мумбайда оламдан ўтди. NDTV телеканалининг маълум қилишича, актёр оғир касаллик туфайли 70 ёшида шаҳар касалхоналаридан бирида вафот этган, деб ёзади «Дарё» нашри.
Кханна актёрлик фаолиятини 1970 йилларнинг бошида бошлаган ва бир неча йил ичида Ҳиндистоннинг севимли актёрларидан бирига айланган. Унинг иштирокидаги «Қалбим ўғриси» (1976), «Амар, Акбар, Антони» (1977), «Тақдир ҳукмдори» (1978), «Чандни» (1989) ва бошқа фильмлар ўз даврида томошабинларнинг севимли киносига айланиб улгурган эди. Маҳаллий матбуот уни «Болливуддаги сўнгги романтик актёрлардан бири» деб атаган.
Шунингдек, Кханна сиёсатда ҳам фаол иштирок этган — у «Ҳиндистон халқ партияси» аъзоси бўлган ва парламент қуйи палатасига сайланган. Бундан ташқари, маданият ва туризм вазири бўлиб, Ташқи ишлар вазирлигида ҳам фаолият юритган. Телеканалнинг қайд этишича, сўнгги вақтларда Кханна касаллиги сабаб актёрлик ва сиёсий фаолиятини йиғиштиришга мажбур бўлган эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди