16:31 / 28.04.2017
7 802

Ўзбекистонда Кинематографияни ривожлантириш Маркази иш бошлади

Ўзбекистонда Кинематографияни ривожлантириш Маркази иш бошлади
Мамлакатимизда кинематография соҳасини янада ривожлантиришга кўмаклашиш, соҳада фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятига амалий ёрдам кўрсатиш, ёш киноижодкорларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг имкониятларини рўёбга чиқаришга амалий ёрдам бериш мақсадида янги Марказ ўз ишини бошлади деб ёзади Даракчи нашри.

Кинематографияни ривожлантириш маркази юқорида кўрсатилган бир қатор ижтимоий мақсад ва вазифаларни амалга оширишни кўзлаган ҳолда ННТ сифатида таъсис этилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди.

Марказнинг тантанали очилиш маросими 3 май куни бўлиб ўтади. Очилиш маросимида кино арбоблари, кино танқидчилар, актёр ва актрисалар ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ҳам бўлиб ўтади.
Марказ Тошкент шаҳар Муқимий кўчаси 8 уйда жойлашган.

Дарвоқе, Марказ аллақачон кинематография соҳасига ўзининг ҳиссасини қўшишни бошлаб юборган. Ўзбекистонлик талаба Мухлиса Азизова томонидан суратга олинган ишчи номи «У» («Она») бўлган фильмида россиялик таниқли кино ва театр актёри, режиссёр, «Бригада», «Жмурки», «Остров» каби сериал ва фильмларда бош қаҳрамон образини яратган Дмитрий Дюжевнинг иштирокини таъминлаган.

Марказ матбуот хизмати томонидан қуйидаги фотосуратлар тақдим этилди.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда Кинематографияни ривожлантириш Маркази иш бошлади