12:25 / 01.05.2017
28 448

Райҳон ва Йигитали Мамажонов ўғилларини туғилган куни билан табриклади

Райҳон ва Йигитали Мамажонов ўғилларини туғилган куни билан табриклади
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева ва актёр Йигитали Мамажоновнинг ўғиллари Ислом ва Имрон бугун, 1 май куни 3 ёшга тўлди.

Мазкур сана муносабати билан Райҳон ва Йигитали ўғилларига аталган дил сўзларини ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига ёзиб қолдирди.

Райҳон фарзандларининг суратларини Instagram`даги саҳифасига жойлаб, уларни туғилган кунлари билан табриклади.

“Болажонларим менинг, тавваллуд айёмларинг муборак бўлсин. Аллоҳ тану жонларингни соғ-саломат, қалбларингни иймонга тўла қилсин Ин ша Аллоҳ. Фарзандларимизнинг бахту камолини кўриш бу дунёдаги ҳар бир ота онага насиб қилсин, Илоҳим!”,—деб ёзади Йигитали Мамажонов.

Маълумот учун, Райҳон ва Йигитали 2012 йилнинг 16 ноябрь куни турмуш қурган эди. Уларнинг эгизак ўғиллари 2014 йил 1 май куни дунёга келган. 2016 йилнинг май ойида Йигитали ва Райҳоннинг қонунан ажрашгани маълум бўлди.




arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Райҳон ва Йигитали Мамажонов ўғилларини туғилган куни билан табриклади