16:25 / 03.05.2017
7 952

Дмитрий Дюжев ўзининг иштирокидаги ўзбек фильми тақдимотига келади

Дмитрий Дюжев ўзининг иштирокидаги ўзбек фильми тақдимотига келади
8 май куни Рус Академик драма театрида ўзбекистонлик талаба Мухлиса Азизова томонидан россиялик таниқли кино ва театр актёри Дмитрий Дюжев иштирокида суратга олинган “У” (“Она”) номли фильм тақдимоти бўлиб ўтади.

Тақдимот маросимига Дмитрий Дюжевнинг ўзи ҳам ташриф буюради. Бу ҳақда бугун Тошкентда бўлиб ўтган Кинематографияни ривожлантириш Марказининг очилиш маросимида маълум қилинди.

Шу куннинг ўзида Рус Академик драма театрида Дюжев иштирокида “Евгений Онегин” моноспектакли намойиш этилади.

“У” фильмида бош ролларни Дмитрий Дюжев билан бирга Раъно Шодиева ҳамда Карим Мирходиевлар ижро этган.

Бунгача Мухлиса Азизова “Геолог: Ўлимдан кучли” деб номланган фильмнинг лойиҳа муаллифи ҳамда “Тинчлик соҳили” деб номланган қисқа метражли фильмнинг постановкчи режиссёри сифатида иштирок этган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дмитрий Дюжев ўзининг иштирокидаги ўзбек фильми тақдимотига келади