21:26 / 03.05.2017
9 233

Алишер Узоқов янгича йўналишда комедия суратга олади

Алишер Узоқов янгича йўналишда комедия суратга олади
Бугун Тошкентда бўлиб ўтган Кинематографияни ривожлантириш Марказининг очилиш маросимида жуда кўп санъат намоёндалари иштирок этишди.

Иштирокчилар орасида актёр Алишер Узоқов ҳам бор эди, фурсатдан фойдаланиб Darakchi.uz нашри журналисти уни сухбатга тортди ҳамда янги марказ ҳақидаги тассуротлари билан қизиқди.

“Марказ очилишидан хабарим бор эди, бугун бу ерда кино соҳасидаги барча муаммолар ва уларга ечимлар айтиб ўтилди. Эндиликда олдинда турган энг асосий вазифа бу режаларни амалга оширилиши, яъни натижадир. Мен ана шу режалар ва мақсадлар амалга ошишини тилаб қолган бўлардим.”

Ўзининг кинофаолтиятида амалга ошираётган ишлари билан қизиққанимизда актёр айни дамда комедиянинг янги йўналишида фильм суратга олиш арафасида эканлигини айтиб ўтди.

“Анча олдин киносценарий ёзиб қўйгандим, шу ойдан уни суратга олиш ишларига киришмоқчиман. Анчадан буён кино олганим йўқ. Ушбу фильм сценарийсини тўрт маротаба қайта ёзиб чиқдим. Фильм янги йўналишдаги комедия жанрида суратга олинади. Кинонинг қай даражада чиққанини эса томошабинга ҳавола этгандан сўнг биламиз.”

Янги фильмнинг номи “Музлаган” бўлиб, уни актёр ҳамда режиссёр Алишер Узоқов жорий йилнинг янги мавсумида тақдим этишни режалаштирмоқда. Фильмда ролларни Алишер Узоқовнинг ўзи ҳамда Адиз Ражабов ижро этади. Қолган актёрлар жамоаси энди шакллантирилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Алишер Узоқов янгича йўналишда комедия суратга олади