19:03 / 04.05.2017
8 621

«Кунг-фу панда»ни яратган рассом икки йилга қамаладиган бўлди

«Кунг-фу панда»ни яратган рассом икки йилга қамаладиган бўлди
Фото: Dream Works

Машҳур мультфильм қаҳрамони «Кунг-фу панда» образини яратган рассом Жейми Гордон жазога тортилди.

Рассом 2011 йилда Dream Works Animation компаниясини унинг муаллифлик ҳуқуқларини бузганликда айблаб, судга берганди. Гордон компанияни мультфильмларида унинг чизмаларидан фойдаланганликда айблайди.

Dream Works бу борада текширув олиб борди ва Гордон баъзи чизмаларида машҳур «Қирол шер» мультфильмидаги чизмалардан фойдаланганини аниқлади.

Оқибатда суд Жейми Гордонни товламачиликда айблаб, икки йилга озодликдан маҳрум қилди. Бундан ташқари Горон Dream Works компаниясига 3 миллион доллар тўлайди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Кунг-фу панда»ни яратган рассом икки йилга қамаладиган бўлди