Лола Instagram`даги кузатувчиларини кўп миллатли, катта оиласи билан таништирди (Фото) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Лола Instagram`даги кузатувчиларини кўп миллатли, катта оиласи билан таништирди (Фото)

Маданият 5-05-2017, 21:53 7 856
Лола Instagram`даги кузатувчиларини кўп миллатли, катта оиласи билан таништирди (Фото)
Хонанда Лола ўзининг Instagram`даги мухлисларини оила аъзолари билан таништириб бормоқда. У мухлислар талабига биноан синглиси Асалнинг тўйидан сўнг ижтимоий тармоқдаги саҳифасига оилавий суратларини кўпроқ жойлаштирмоқда. Хусусан, хонанда отаси, онаси, сингиллари Анора, Асал ва укаси Рустам ҳамда унинг рафиқаси ва фарзандларининг суратларини мухлисларига кўрсатди, улар ҳақида мухлисларини қизиқтирган саволларига жавоб берди.

“Менинг энг яқиним ва дунёдаги энг яхши укам севимли рафиқаси ҳамда фарзандлари билан. Уларни жонимдан ортиқ кўраман. Укамнинг рафиқаси малайзиялик. Ақлли ва чиройли қиз”,—деб изоҳлади Лола укасининг оиласи акс этган суратни.

“Оила аъзоларим билан сизни таништиришда давом этаман. Ўйлаб қарасам, кўпчилик менинг оилам қай даражада катта ва кўп миллатли эканлигини тасаввур ҳам қилмаган экан. Агар сизга қизиқ бўлса, мен саҳифамга кўпроқ оилавий суратларимни жойлаштираман. Суратда синглим Анора турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан. У нафақат менинг туғишган синглим, балки менинг дўстим, виждоним, энг яқин ва қадрли инсоним ҳамдир! Яхши кўраман! Шундай муҳим кунда биз билан бирга бўла олмадингиз, аммо қалбан биз ҳамиша биргамиз!”,—деб ёзади Лола синглиси Аноранинг суратини изоҳлаб.







Маълумот учун, Лоланинг синглиси Анора ҳозирги кунда оиласи билан АҚШда истиқомат қилади.

Манба: Darakchi.uz
loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.