13:01 / 10.05.2017
11 874

Болливуд ижодкорлари афсонавий Брюс Ли ҳақида фильм суратга олади

Болливуд ижодкорлари афсонавий Брюс Ли ҳақида фильм суратга олади
Хитойлик кунг-фу устаси Брюс Лининг ёшлиги ҳақидаги янги фильм ҳинд режиссёри Шекҳар Капур томонидан “Кичик аждарҳо” номи билан суратга олинади, деб хабар қилади Qalampir.uz.

Фильм Хитой инвесторлари томонидан молиялаштирилган ва унда Гонконгдаги 1950 йиллар ҳаётига оид саҳналар акс этади. Голливуднинг фахрий режиссёри Мерий Верниу дунё миқёсида Брюс Лининг ёшлиги ролини ўйнашга иқтидорларни танламоқда. Фильм ғояси Брюс Лининг қизи Шэннон Ли томонидан ёзилган ва тайёрланган. Бу жараёнда “Bruce Lee Entertainment” ҳамда “Bruce Lee Family Company” Брюс Ли мероси ва ғояларининг асарга сингдирилишини назорат қилишади.

Шекҳар Капурнинг айтишича, фильмда ёш Брюс Ли образидаги актёр унинг ёшлигида фойдаланган нарсалари ва ўз қўли билан ёзган фалсафий ғояларидан бевосита фойдаланади.

“Кичик аждарҳо” фильми бир нечта Хитой компаниялари билан бирга “Dadi Media Group”, “Beijing Golden World Pictures”, “Shanghai Longzhilin Cultural Investment Partnership” va “Kirin Media” ҳамкорлигида ишланмоқда.

“Мен ҳамиша отамнинг ёшлиги ва болалик ҳаёти ҳақида яхлит тасаввурни ўз билганларим асосида шакллантиришни истардим. Бу фильм нафақат отам, балки ҳақиқий инсон тақдири ҳақидадир”, дейди Брюс Лининг қизи Шэннон.

Фильм воқеалари Хитой ва Малайзия ҳудудида суратга олиниши режалаштирилган.

Фильмни суратга олишда Ю-Сан Ю, Аллен Тан, Лео Занг ва Жеф Чао режиссёр Шекҳар Капур билан бирга иш олиб боришади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Болливуд ижодкорлари афсонавий Брюс Ли ҳақида фильм суратга олади