10:45 / 11.05.2017
10 289

Шоҳруҳхоннинг навбатдаги фильми уруш ҳақида

Шоҳруҳхоннинг навбатдаги фильми уруш ҳақида
Одатда мухлислар Болливуд қироли Шоҳруҳхонни романтик образлар қаҳрамони сифатида жуда яхши билишади. Аммо бу фильм унинг ҳинд армияси ва ҳаво кучлари таркибидаги қаҳрамонлиги ва жасорати ҳақида, деб ёзади Qalampir.uz.

Фильмда жуда катта ҳарбий операция тасвирланади ва ижобий қаҳрамонлар асосий ишларда ўзини кўрсатишади. Киносценарий 2000 йилда мувафақиятли чиққан “Кукри операцияси” ғоялари асосида шакллантирилган.

Маълум бўлишича, бу лойиҳа “Red Chillies Entertainment” томонидан ишланмоқда. Саҳналар Африкадаги бир нечта жанговар ҳудудлар ҳамда реал ҳарбий ҳаракатлар кетаётган жойларда суратга олинади.

Фильмдаги роллар тақсимоти аниқ ва Шоҳруҳхон бунда бош ролни ижро этади. Шунингдек, катта эҳтимол билан фильмда Шоҳруҳхон ўқчи формасидаги ҳарбий образида пайдо бўлиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шоҳруҳхоннинг навбатдаги фильми уруш ҳақида