23:01 / 12.05.2017
7 324

Жеки Чан ва Сильвестр Сталлоне биргаликда фильмда суратга тушадилар

Жеки Чан ва Сильвестр Сталлоне биргаликда фильмда суратга тушадилар
Машҳур актёрлар Жеки Чан и Сильвестр Сталлоне махсус вазифаларни бажарувчи отрядларнинг собиқ жангчилари ҳақидаги "Экс-Бағдод" фильмида биргаликда суратга тушадилар. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Фильмга "Need for Speed: Тезлик чанқоғи" фильмини суратга олган Скотт Во режиссёрлик қилади. Айни вақтда у билан музокаралар олиб борилмоқда.

Фильм бюджети 80 млн долларга баҳоланмоқда. Манбаларнинг маълум қилишича, ушбу қиймат Хитой киносаноати учун энг йирикларидан бири ҳисобланади.

Фильмнинг бош қаҳрамонлари собиқ махсус жангчилар бўлиб, улар Бағдодда бир гуруҳ фуқароларни хавфли ҳудуддан хавфсиз ҳудудга кузатиб қўйишлари керак бўлади.

Лойиҳа халқаро аудиторияга мўлжалланган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Жеки Чан ва Сильвестр Сталлоне биргаликда фильмда суратга тушадилар