22:32 / 14.05.2017
19 632

Нуриддин Ҳайдаровнинг ўғли отаси ҳақида нималар деди?

Нуриддин Ҳайдаровнинг ўғли отаси ҳақида нималар деди?
Ўзбекистон халқ артисти, эл ардоғидаги марҳум санъаткор Нуриддин Хайдаров бугун ҳаёт бўлганида 60 ёшни қаршиларди. Халқ орасида » Юр мухаббат”, «Юлдузим”, «Дўлана”, «Дўстим, мени алдама”, «Давлатинг борида” каби қўшиқлари оммалашган Нуриддин Хайдаров 1957 йили 1 август куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида таваллуд топган. Бу ҳақда Hordiq.uz сайти хабар қилди.

У қўшиқчилик санъатида 30 йил фаолият олиб борди, 200 дан ортиқ муаллифлик тароналари ижро этди. Ашаддий мухлислари қалбидан чуқур ўрин эгаллаган Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Хайдаров 2004 йил 4 октябрда Тошкент шаҳрида шифохонада вафот этган.

Эндигина санъат оламига кириб келган фарзанди Ҳожиакбар Ҳайдаров эса айни кунларда отасининг ижод йўналишини давом эттириб, янгидан-янги тароналар яратмоқда. Отаси ижросидаги «Дўлана» таронаси билан мухлислар қалбидан жой эгаллаган ҳофизнинг ўғли журналист Жасур Ҳамроев лойиҳаси меҳмони бўлди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Нуриддин Ҳайдаровнинг ўғли отаси ҳақида нималар деди?