Жан-Клод Ван Даммнинг қизи отасидан ўзиб кетди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Жан-Клод Ван Даммнинг қизи отасидан ўзиб кетди

Маданият 19-05-2017, 17:10 896
Жан-Клод Ван Даммнинг қизи отасидан ўзиб кетди
Ўткир нигоҳга, гўзал табассумга, гўзал Бьянка афсонавий актёр ва жанг санъати устаси Жан-Клод Ван Даммнинг қизидир, деб хабар берди “Даракчи” нашри.

Бьянка ёш бўлишига қарамай, спортда, кинода улкан натижаларга эришиб, машҳур фамилиянинг энг лойиқ давомчисига айланди.

Бьянка Ван Варенберг (отасининг асл исм-шарифи айнан шундай янграйди) спортчи ота-онасидан нафақат жисмоний гўзалликни, балки уддабуролик ва эпчилликни ҳам мерос қилиб олди. Ташқаридан нозик кўринадиган қадди-қомати билан ўта кескин ҳаракатларни, турли жанг усулларини осонлик билан бажаради.

Қиз болалигиданоқ спортга меҳр қўйганлигини, бир пайтлар жанг санъатини ёқтирмаганлигини тан олди. У илгари конькида югуриш спорти билан шуғулланган. Кейинчалик жанг санъатига қизиқиши ортганлиги туфайли, отаси бажарган трюкларни бажара бошлади. Бьянка отаси билан бирга спорт машғулотларида иштирок этади, улар ўзаро куч ҳам синашади. Бьянка учун отаси ибрат намунаси ҳисобланса, Ван Дамм эса қизининг эришган ютуқларидан фахрланади. Отасининг изидан борган Бьянка спорт машғулотлари билан чегараланиб қолмади, у бадиий фильмларда ҳам суратга туша бошлади. Айни кунгача у 10 та фильмда актриса, продюсер, сценарий муаллифи ва рассом сифатида иштирок этди.
Загрузка...

Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.