14:10 / 22.05.2017
8 012

Лола ва Рашид Ҳолиқов ижросидаги “Ҳаёт давом этар” саундтрек видеоси тақдим этилди

Лола ва Рашид Ҳолиқов ижросидаги “Ҳаёт давом этар” саундтрек видеоси тақдим этилди
“Ҳаёт давом этар” номли саундтрек “Яна маҳаллада дув-дув гап” фильми учун махсус куйланган бўлиб, куни кеча мазкур видеонинг премьераси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда Darakchi.uz нашри.

“Dono Productions” кинокомпанияси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, саундтрек сўзлари Шоира Ғиёсовага, мусиқаси Шуҳрат Зокировга тегишли.

Узоқ кутилган фильм премьерасига ҳам оз фурсатлар қолмоқда. Шуҳрат Аббосов режиссёрлигида 6 ой суратга олинган мазкур фильм сценарийси 5 йил давомида ёзилган.

Кинокартина постановкачи режиссёрлари Шуҳрат ва Нозим Аббосовлар.

Кинофильм Фарғона вилояти (Фарғона, Марғилон, Қўқон шаҳарлари, Риштон, Ўзбекистон туманлари) ва Тошкент шаҳрида тасвирга олинган бўлиб, унда 100 га яқин персонаж қатнашган.

Айни дамда кинокомпания яна бир йирик лойиҳага қўл урган. Ишчи номи “Мафтунингман-2” бўлган янги фильм режиссёр Абдувоҳид Ғаниев томонидан суратга олинмоқда. Мазкур фильмнинг ўзига хос томони унда деярли машҳурлар иштирок этмайди.

Қуйида “Ҳаёт давом этар” саундтрек видеосини томоша қилишингиз мумкин:

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Лола ва Рашид Ҳолиқов ижросидаги “Ҳаёт давом этар” саундтрек видеоси тақдим этилди