06:31 / 29.05.2017
6 048

Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди

Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди
28 май куни Франциянинг Канн шаҳрида юбилей сондаги 70-Канн кинофестивали ўз ишини якунлади. Фестивалнинг бош соврини – "Олтин пальма шохи"ни швециялик режиссёр Рубен Остлунд "Квадрат" фильми учун олди, деб ёзади Kun.uz нашри. Кинофестиваль ёпилиш маросимини италиялик актриса Моника Белуччи олиб борди.

Деярли икки ҳафта давомида бутун дунё испаниялик режиссёр Педро Альмодовар бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати бош совринни кимга бериши борасида тахминлар билдириб келди.

Қуйида кинофестиваль совриндорлари рўйхати келтирилган:

Олтин пальма шохи: "Квадрат", режиссёр Рубен Остлунд.

Гран-при: "Дақиқасига 120 та зарба", режиссёр Робен Кампийо.

Ҳакамлар ҳайъати мукофоти: "Севгисизлик", режиссёр Андрей Звягинцев.

Энг яхши режиссёр: София Коппола.

Энг яхши сценарий: Йоргос Лантимос, "Муқаддас буғуни ўлдириш" ва Линн Рэмси, "Сен бу ерда ҳеч қачон бўлмагансан".

Энг яхши актриса: Дайан Крюгер, "Имкон чегарасида".

Энг яхши актёр — Хоакин Феникс, "Сен бу ерда ҳеч қачон бўлмагансан".

ФИПРЕССИ мукофоти: "Дақиқасига 120 та зарба".

Шунингдек, фестивалнинг иккинчи аҳамиятдаги соврини "Ўзгача қараш"ни эронлик режиссёр Муҳаммад Расулофнинг "Сотилмас" фильми олди.

Мукофотнинг ўзи – "Олтин пальма шохи" ишлов берилган кристаллга ўрнатилган, 24 қиротли олтиндан ясалган пальма шохидан иборат. Ушбу совриннинг таннархи 20 минг долларни, оғирлиги эса 1,2 кг ни ташкил қилади. Бироқ бу совриннинг қиймати албатта унинг қимматбаҳолигида эмас: Канн кинофестивали жаҳоннинг энг нуфузли ва бош кинофестивали ҳисобланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Канн кинофестивалининг бош совринини швециялик режиссёр олди