12:41 / 31.05.2017
11 910

Шаҳноза Отабоевани «Порталга ёзаман!» деб қўрқитишди!

Шаҳноза Отабоевани «Порталга ёзаман!» деб қўрқитишди!
Бугун «Ўзбекконцерт» («Ўзбекнаво») эстрада бирлашмаси хонанда Шаҳноза Отабоева билан тузилган лицензия битимини бекор қилгани тўғрисида маълум қилган эдик.

Мазкур холат юзасидан sayyod.com қўйидагиларни аниқлади:
Маълум бўлишича, Жиззахда ўтказилган «Баркамол авлод» давлат тадбирини Шаҳноза Отабоева «Водийларни яёв кезганда» қўшиғи билан очиб бериши кўзда тутилган ва ҳатто хонанда репетицияларда ҳам қатнашган. Бироқ тадбир куни у тўй хизматларига кетиб қолган. Халқ артистларидан тортиб бир қанча хизмат кўрсатган хонандалар эса шу кунлар барча тўй хизматларини бекор қилиб ушбу давлат тадбирида банд бўлишган.

Юқоридаги расмий хабар эълон қилингач, Шахноза Отабоеванинг (@shahnoza_otaboyeva_) инстаграмдаги расмий саҳифасида «Санъатнинг қийинчиликларига бардош бер, Оллоҳим» изохи билан суратда кўриб турганингиздек юқоридаги вазият юзасидан ёзган тушунтириш хати сурати жойланди.

Бугунги ва айнан расмий хабар чиққан санада ёзилган тушунтириш хати «Ўзбекконцерт» эстрада бирлашмасининг ҳозирги янги раҳбари А.Хайдаровга битилгани кўриниб турибди. Бу хат расмий хабардан кейин битилдими ёки аввалроқ ва у муассасага етказилганми, ноаниқ. Аммо унда хонанда ушбу ҳолат юзасидан воқеани тушунтиришга ҳаракат қилган.

Хонанда Шаҳноза Отабоева бироз вақт ўтмай бу тушунтириш хати суратини ўз саҳифасидан ўчириб ташлади. «Ниҳол» мукофоти совриндори, хушовоз хонанда Шаҳноза Отабоевани ўзи ёзганидек санъатнинг бу қийинчилигидан тезроқ ва осонроқ ўтиб олиши тилакдошимиз.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шаҳноза Отабоевани «Порталга ёзаман!» деб қўрқитишди!