15:03 / 31.05.2017
9 608

“Операция”, “Томсувоқ”, “Қисм”… Хонандалар тўйда қандай жаргон сўзлардан фойдаланади?

“Операция”, “Томсувоқ”, “Қисм”… Хонандалар тўйда қандай жаргон сўзлардан фойдаланади?
“Томсувоқ” — бу санъаткорлар учун унча ёқимли бўлмаган сўз. Сабаби, бу атама текинга бориладиган тўйни англатади.
“Операция” — Келин ва куёвнинг онаси сўзга чиққанида қариндошлар пул қистиришади, ўша пулнинг ҳаммаси созанда-ю, хонанданинг чўнтагига бориб тушади. Бу яна “даромад” деб ҳам юритилади.

“Қистир”— Бу хонандаларга мойдайин ёқиб тушадиган сўз экан. Сабаби, даврада қистир-қистирда йиғилган пуллар гоҳида тўйда гаплашилган нархдан ҳам ошиб кетар экан. Бу пуллар тўй тугаганидан кейин хонанда билан унинг шериклари ўртасида тенг тақсимланар экан.
“Қисм”— бу сўз ҳам юқоридаги маънони англатади.

“Бирров” — тўйхонага атиги 20-30 дақиқа хизмат қилиб чиқиладиган тўй.
“Навбатчи”— Бунда хонанда тўйнинг бошидан охиригача қўшиқ айтади.

“ПИЛЕСОС”МИ ЁКИ “ ПУЛЮТГИЧ”?
Ҳа, айтганча деярли барча санъаткорнинг даврадаги пулларни йиғиб чиқадиган ёрдамчиси бўлади. Ёрдамчи, яни бизнинг назаримиздаги “Пулютгич” тўй эгалари меҳмонларга тарқатган пулларни йиғиб чиқади. Айни пайтда пойтахт тўйларида бу нарсага чек қўйилаётганидан ҳам хабар топдик.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Операция”, “Томсувоқ”, “Қисм”… Хонандалар тўйда қандай жаргон сўзлардан фойдаланади?