17:02 / 31.05.2017
41 412

Қайси хонандани кўпроқ вилоятга тўйга чақиришади ва нархи қанча?

Қайси хонандани кўпроқ вилоятга тўйга чақиришади ва нархи қанча?
Сўровномамиз давомида хонанда Сардор Мамадалиевни пойтахтдан кўра, вилоятлардаги тўйларга кўп чақиришига гувоҳ бўлдик. Унинг миллий оҳангдаги қўшиқлари вилоятлардаги тўйларга кўпроқ мос тушишини алоҳида эътироф этишди. Қолаверса, яқиндагина санъат оламига кириб келиб, ном қозонган хонанда Баҳром Назаров ҳам қисқа фурсат ичида халқимиз кўнглидан жой олганидан хабар топдик. Рейтинг жиҳатдан ҳамкасбларини вилоятлардаги тўйларда ҳам ортда қолдирадиган санъаткорлар ичига Жасур Умиров ҳам кираркан. Бунёдбек Саидов, Адҳам Солиев, Маҳмуд Намозов, Анвар Санаев, Асилбек Амануллоҳ, Анвар Собиров, Оғабек Собиров, Ғайрат Усмонов, Толибжон Исроилов каби хонандаларга ҳам талаб катталигини билиб олдик.



Аёл хонандалар…

Севинч Мўминованинг шўх қўшиқлари ва бутун Республика бўйича мухлислари кўплиги унинг рейтинг жиҳатдан юқорилигини таъминлаб турибди. Ундан кейинги ўринларда Ҳосила Раҳимова, Дилдора Ниёзова, Дилфуза Раҳимова, Гули Асалхўжаева, Ҳулкар Абдуллаева, Азиза Ниёзметова, Наргиз, Дилсўз каби санъаткорлар эгаллади.

ХОНАНДАГА “БИРРОВ” ҚУЛАЙМИ ЁКИ “ДЕЖУР”
Ҳар куни тўйлардан кўп таклифлар тушиб турган хонандага “бирров” қулайлигини ўзлари эътироф этишди. Сабаби “дежур”га борган хонанданинг насибаси кўп қисмга бўлинар экан. Сабаби тўй эгаси билан гаплашилган пулнинг ичида ўзи билан бирга бошловчи, созандалар ва раққосани ҳам қўшиб олиб боради ва уларга тўйдан улуш сифатида ўзи тўлайди. “Бирровчи» хонандалар эса ортиқча сарф-харажат қилмайди. Тўйхонага ўзи ёки бирор ёрдамчиси билан айтилган вақтга ташриф буюради ва келишилган 3-4 қўшиғини айтиб, даврани тарк этади.
ФОВУТ ҚАНЧА?[/b]
Рейтинги баланд “бирров”чининг бир тўйдаги ўртача нархи 400-500 АҚШ долларини ташкил қилса, энг рейтинги баланд хонанданики 2000-2500 атрофида бўлади. Вилоятнинг узоқ-яқинлигига қараб, нархи ўзгариб бораверади. Вилоятга чақирилган хонандалар асосан “дежур”га боришади. Мақола тайёрлаш жараёнида шу нарсани аниқладикки, вилоятга барча санъаткорлар ҳам боравермас экан. Сабаби, қўшиқнинг ярмига келганда чироқ ўчиб қолса, тўй эгалари жонли ижрода куйлашни талаб қилишар экан. Бу аслида ҳақли талаб бўлса-да, бунақа ҳолатларга кўп тушавериб, юрагини олдириб қўйган қўштирноқ ичидаги хонандалар рад қилиш билан чекланиб қоларкан.

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Қайси хонандани кўпроқ вилоятга тўйга чақиришади ва нархи қанча?