17:10 / 03.06.2017
6 802

Ғуломжон Ёқубов "отарчи" билан санъаткорнинг фарқини эслатиб қўйди

Ғуломжон Ёқубов "отарчи" билан санъаткорнинг фарқини эслатиб қўйди
Кеча, 2 июнь куни “Ўзбекконцерт” ДМ мажлислар залида танқидий мазмунда йиғилиш ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу мажлис давомида устоз санъаткорлар ҳам соҳага оид танқидий фикр ва таклифларини билдирдилар. Жумладан, Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов хонандаларнинг халқ меҳрини суиистеъмол қилаётганини алоҳида таъкидлади.

“Мустақилликдан аввал тўйга борадиган санъаткорларни “отарчилар” деб, на концерт залига ва на давлат тадбирларига айтилган. Бугун барча эркинликлар яратилган замонда баъзи ижодкорлар давлат хизматини ташлаб, ўз манфаати йўлида тўйга кетиб қолишмоқда. Ёки бирор тадбирга борганда “чарчадим” деб ўзларини олиб қочишлари, қўпол қилиб айтганда, бу ҳолатлар халқнинг меҳрини суиистеъмол қилиш билан тенг”, деди Ғуломжон Ёқубов.

Мажлисда санъаткорларнинг саноаткорларга айланиб кетаётгани бот-бот такрорланди.

“Санъат оламида мутахассислар етарли эмас. Бундан ташқари, ёшлар устозларга нисбатан баъзан ошкора ҳурматсизлик қилишади. Бу эса сон ошиб, сифат тушиб кетишига олиб келмоқда”, дея куюниб таъкидлади Ғуломжон Ёқубов.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ғуломжон Ёқубов "отарчи" билан санъаткорнинг фарқини эслатиб қўйди