02:03 / 07.06.2017
7 149

«Тошкент» фонд биржаси биноси концерт залига айлантирилади

«Тошкент» фонд биржаси биноси концерт залига айлантирилади
Тошкентда яқин орада замонавий концерт зали барпо этилади. У академик жамоаларнинг бадиий дастурлари намойиш этиладиган, жонли ижрога мўлжалланган бўлади, деб ёзади Кун.уз сайти. Бу Ўзбекистон Президентининг 31 майдаги «Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгилаб қўйилган.

Янги концерт зали пойтахтнинг қоқ марказида - Бухоро кўчаси, 10-уйда жойлашган бинода фаолият кўрсатади. Ҳозирги кунда ушбу бинода «Тошкент» фонд биржаси жойлашган. Унинг ёнида МУМ, Алишер Навоий номидаги Катта театр ва бошқа маданий объектлар жойлашган.

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига Маданият вазирлиги ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига бинони «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси тасарруфига ўтказиш бўйича таклиф киритиш вазифаси топширилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Тошкент» фонд биржаси биноси концерт залига айлантирилади