13:56 / 08.06.2017
8 407

Оломон ичра қолган Жеки Чан орзусини ошкор қилди (Фото ва видео)

Оломон ичра қолган Жеки Чан орзусини ошкор қилди (Фото ва видео)
Аввал хабар берганимиздек, кеча, 7 июнь куни Голливуд юлдузи Жеки Чан Остона шаҳрига учиб келди.

Остонада машҳур актёр иштирокида брифинг ўтказилди. Актёр қизил гилам тўшалган йўлакка кириб келиши билан уни мухлислар оломони қуршаб олди. Актёрнинг қўриқчилари одамлар уни босиб юбормаслиги учун атрофида айлана шаклида туриб олишди. Бир неча дастхат берган Жеки Чанни мухлислар хитой киноси фестивали ўтказиладиган “Казмедиа” биносига кузатиб қўйишди.

Эшиклар ёпилгач, бино олдида жуда катта оломон тўпланди. Уларнинг ҳаммаси бир маротаба бўлса-да, Жеки Чанни ўз кўзи билан кўришни хоҳлар эди.

Актёр журналистлар билан учрашувда муваффақиятга эришгани сирлари, доимо ўз иши билан шуғулланиши, бошқа нарсаларга, айниқса, сариқ матбуотга умуман эътибор қаратмаслиги ҳақида гапирди. Машҳурликка эса босқичма-босқич мухлислар армияси ҳамроҳлигида эришганини таъкидлади. Шунингдек, актёр ўзининг доимий орзусини ошкор қилди.

“Ростини айтсам, доим менда Қозоғистонга келиб, киноматография билан шуғулланиш истаги бўлган. Бироқ жудаям бандлигим туфайли бу орзумни ҳалигача амалга ошира олмадим. Лекин келажакда Қозоғистонда ушбу соҳада ишлашни режалаштиряпман. Айни вақтда ўзимнинг фильмларим билан шундай чиройли манзарани бузишдан қўрқяпман. Жудаям кўп трюклар бор...”, деб кулади Жеки Чан.

Хитой киноси кунлари доирасида актёр “Кунг-фу Йога” фильмини тақдим этади.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Оломон ичра қолган Жеки Чан орзусини ошкор қилди (Фото ва видео)