8 037
«Арслон изидан» фильми июнь ойининг иккинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди
Режиссёр Азиз Раметовнинг «Арслон изидан» фильми июнь ойининг иккинчи ҳафтасида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильми бўлди. Бу ҳақда, Алишер Навоий номидаги киносарой томонидан тақдим этилган маълумотларга асосланиб, журналист Феруз Муҳаммад маълум қилди.
Июнь ойининг иккинчи ҳафтаси кинорейтингида «Арслон изидан» фильмидан кейинги ўринларни Азамат Аҳроровнинг «Қайсаргинам 2», Отабек Мирзахоловнинг «Жоним йиғлоқи», Акром Шахназаровнинг «Ҳамроҳ», Малика Тешабоева ҳамда Умид Қўчқоровнинг «Бегуноҳ» фильмлари банд этган.
Маълумот учун, ҳозирда Алишер Навоий номли киносаройда «Қобилият», «Юзсиз», «Она қизим», «Асрагил», «Такси 5» каби фильмлар намойиши давом этмоқда.
5 июнь — 11 июнь оралиғида энг кўп томошабин тўплаган ўзбек фильмлари
1-ўрин. «Арслон изидан» (жангари, драма)
Режиссёр – Азиз Раметов
2-ўрин. «Қайсаргинам 2» (комедия)
Режиссёр – Азамат Ахроров
3-ўрин. «Жоним йиғлоқи» (комедия)
Режиссёр – Отабек Мирзахолов
4-ўрин. «Ҳамроҳ» (триллер драма)
Режиссёр — Акром Шахназаров
5-ўрин. «Бегуноҳ» (драма)
Режиссёр — Малика Тешабоева, Умид Қўчқоров “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россия Ғазога 29 тоннадан ортиқ инсонпарварлик ёрдами жўнатди
Қаҳва ва саратон: олимлардан зўр янгилик!
Эммануэл Макрон: “Украина тез орада қулаши мумкин”
Дубай ҳукмдорининг энг гўзал қизи қандай ҳаёт кечиради?
АҚШ Исроилдан юз ўгирдими? Нетаняҳу Вашингтонга бормайди
«Крокус»даги ҳужум бўйича саккизинчи айбланувчининг исми ошкор қилинди
Нетаняҳу Исроил делегациясининг АҚШга сафарини бекор қилди