01:28 / 16.06.2017
10 848

“Ўзбекконцерт” Сардор Мамадалиевнинг ҳам клипини эфирдан олдириб ташлади

“Ўзбекконцерт” Сардор Мамадалиевнинг ҳам клипини эфирдан олдириб ташлади
“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси раҳбарияти хонанда Сардор Мамадалиевнинг ҳам “Омон ёр” номли қўшиғига ишланган видеоклипни эфирдан олиб ташлаш бўйича “Milliy TV” раҳбариятига расмий хат юборган, деб ёзади “Qalampir.uz” сайти.

Хабар қилишларича, Сардор Мамадалиевнинг “Омон ёр” қўшиғига ишланган видеоклип ҳам оммавий ахборот воситалари ва санъатшунослар томонидан танқидларга сабаб бўлган.

“Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бундай ҳолатларга аввалгига қараганда жиддий эътибор қаратмоқда. Бундан эса ўзим – ўзимга хон, кўланкам – майдон деб юрган “юлдузча”ларимиз хулоса чиқарса, сўнгги пушаймонга ҳожат қолмасди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўзбекконцерт” Сардор Мамадалиевнинг ҳам клипини эфирдан олдириб ташлади