00:08 / 22.06.2017
27 272

Йигитали Мамажонов рафиқасини оммага таништирди — тўй хуфёна ўтказилдими?

Йигитали Мамажонов рафиқасини оммага таништирди — тўй хуфёна ўтказилдими?
Бундан бир неча кун аввал актёр ва режиссёр Йигитали Мамажоновнинг унаштирилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Актёр бу маълумотга ойдинлик киритар экан, севган қизи асли чимкентлик эканлиги ва унинг исми Нигина эканлигини айтиб ўтди.

Йигитали тўйи ҳақидаги маълумотларни эса ошкор этишни истамади. Шунчаки, тўйнинг Ўзбекистонда бўлмаслигини айтиш билан чекланди, холос, деб ёзмоқда Даракчи.

Куни кеча актёр Instagram`даги саҳифасига севган қизи билан тушган янги суратини жойлаштирди ва уни “Сени севишлари учун севгига муносиб бўл! Севгига муносиблик эса чиройли ташқи кўриниш ва келишган қомат билан белгиланмайди. Сен ташқи гўзалликни ақл билан уйғунлаштиришинг керак. Ҳаммага хайрли кеч. Рафиқам билан”,— дея изоҳлади.

Шунингдек, бошқа бир қатор сайтларда Йигиталининг рафиқаси унинг ёнида миллий келинлик либосида тургани акс этган суратлари тарқалди. Бундан хулоса чиқариш мумкинки, Йигитали ва Нигина тўйларини хуфёна равишда, яқинлар ва дўстлар даврасида ўтказишган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Йигитали Мамажонов рафиқасини оммага таништирди — тўй хуфёна ўтказилдими?