Бутунжаҳон қочоқлар куни муносабати билан Бред Питтнинг собиқ рафиқаси Анжелина Жоли Найроби пойтахти Кенияга ташриф буюрди, деб ёзади Qalampir.uz.
Актриса Кенияга ижтимоий масалалар юзасидан борди. “Мен бу ерга ёрдамга муҳтож қизларга жамоатчилик эътиборини қаратиш учун келдим. БМТ элчиси сифатида аёллар бошига тушган муаммоларга кўз юммасликка чақиришни ўз бурчим деб биламан. Биз уларнинг ўзларига бўлган ишончини қайта уйғониши учун ёрдам беришимиз керак, келажакда фарзандларининг билимли бўлишларига ёрдам беришимиз зарур”, дейди Жоли.
Қайд этиш лозимки, пресс-конференция давомида актриса аввалгидек озғин ва ҳорғин эмас. Инсайдерларнинг айтишича, Жоли кун бўйи атрофдагиларга табассум қилган, гўёки у яна аввалги ҳаётига қайтгандек.
Голливуд юлдузи 2001 йилдан буён Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг элчиси бўлиб фаолият юритади. Бу эса унинг Кенияга учинчи ташрифидир. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Зоҳида Умарова нима сабабдан ўғли ва келини билан бирга яшамаслигини айтди
ҲАМАС етакчиси: Исроил Рафаҳга кирса, Фаластин халқи оқ байроқни кўтармайди
Олимлар ўқувчиларнинг фамилиясидаги бош ҳарф уларнинг баҳосига таъсир қилишини аниқлади
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Германиянинг Knauf компанияси Россиядан бутунлай чиқиб кетишини тасдиқлади
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Damas учун онлайн контрактация очилади
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди