7 561
«Ўзбекконцерт» хонандаларнинг қонуний фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида рейдлар ўтказади
«Ўзбекконцерт» давлат муассасаси 2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб, лицензияга эга хонандалар учун бир қатор янгиликларни жорий этмоқда, деб ёзади «Darakchi.uz».
Хусусан, кўплаб таниқли хонандалар бугунги кунгача лицензия тўловларини тўламай юриши ҳолатлари кузатилмоқда ва уларга расман қатъий огоҳлантириш маълум қилиниб, 1 июлдан бошлаб Республика бўйлаб хонандаларнинг қонуний фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида рейдлар ташкил этилади ҳамда лицензиясиз фаолият юритаётганлиги учун қонунда белгиланган тартибда чоралар кўрилади.
«Қонунда белгиланган тартибга мувофиқ лицензиатлар(лицензияга эга хонандалар) якка тартибдаги тадбиркор ҳисобланади ва даромад солиғидан озод этилган, шунингдек солиқ кодексига асосан уларга ижтимоий мажбурий суғурта тўлови белгилаб қўйилган. Бугунги кунга келиб, санъаткорларга шунчалик шарт-шароитлар, имтиёзлар (хусусан даромад солиғидан озодлиги ҳам) яратилишига қарамасдан айрим хонандалар томонидан шу ижтимоий мажбурий суғурта тўловларини тўламаслик ҳолатлари кузатилмоқда. Жорий йилнинг 10 июлига қадар ушбу ижтимоий мажбурий суғурта тўловларни тўлашдан бош тортаётган хонандаларнинг лицензиялари бекор қилинишини маълум қиламиз ва бу ҳақда огоҳлантирамиз», — дейди «Ўзбекконцерт» давлат муассасаси лицензия бўлими бошлиғи Одилжон Абдуқаҳҳоров «Sayyod.com» нашрига берган интервьюсида. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Зеленский: Россия Украинанинг иссиқлик энергетикасини деярли тўлиқ яксон қилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди