15:03 / 08.07.2017
15 506

Видео: Жаҳонгир Позилжонов Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бағишлаб қўшиқ куйлади

Видео: Жаҳонгир Позилжонов Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бағишлаб қўшиқ куйлади
“Божалар” гуруҳи яккахони Жаҳонгир Позилжонов янги ташкил этилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бағишлаб махсус қўшиқ ижро этди, деб ёзади Qalampir.uz нашри.

Қўшиқ ҳақида батафсил маълумот олиш учун “Божалар” гуруҳи продюсери Жавлон Шодмонов билан боғландик.

“Тарона “Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди” деб номланади. Унинг шеъри Ўзбекистон халқ шоири Ҳамид Ғулом қаламига мансуб. Ботир Алиев ашулага мусиқий сайқал берган. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойидаги нутқидан таъсирланиб, Жаҳонгир Позилжонов шу қўшиқни яратиш ғоясини берди. Тез орада унга клип суратга оламиз. Айни пайтда клип ғояси ҳақида ўйлаяпмиз”, деди Жавлон Шодмонов.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 30 июнь куни Тошкентда “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV Қурултойи бўлиб ўтган ва унинг фаолияти тубдан ўзгартирилган эди. Унда ҳаракат фаолияти тугатилиб, ўрнида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тузилган эди.

30 июнь санаси эса Ёшлар куни деб эълон қилинганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Видео: Жаҳонгир Позилжонов Ўзбекистон ёшлар иттифоқига бағишлаб қўшиқ куйлади