17:53 / 08.07.2017
11 557

Дилноза Исмияминова: “Шаҳзоданинг Дилором Омонуллаевадек бастакорни ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ”

Дилноза Исмияминова: “Шаҳзоданинг Дилором Омонуллаевадек бастакорни ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ”
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби Дилором Омонуллаеванинг актриса Шаҳзода Муҳаммедованинг ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига ёзиб қолдирган ҳақоратли сўзларига нисбатан билдирган фикр-мулоҳазаларини тақдим этган эдик.

Вазиятга холисона ёндашиш мақсадида Дилором Омонуллаеванинг қўлида таҳсил олган санъаткорларнинг фикрлари билан ҳам қизиқдик. Чунки Шаҳзода ўз ёзганларида қанчадан-қанча иқтидорли ёшлар Дилором Омонуллаева сабаб Ўзбекистон давлат консерваторияси талабаси бўла олмаётганини, кўплари ўқишни ташлаб кетаётганини иддао қилган.

Дилноза Исмияминова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист:

– Дилором Омонуллаева – менинг устозим. Шу даражага етишимда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист бўлишимда, албатта, уларнинг хизмати катта. Ҳозир Дилором Омонуллаевага ўхшаш бастакорлар жуда кам.

Мен Шаҳзода Муҳаммедовани актриса, дизайнер сифатида биламан, холос. Яқиндан мулоқотда бўлмаганмиз. Шундай бўлса-да, унинг ижодини ҳурмат қиламан, аммо актрисанинг Дилором Омонуллаевадек бастакор ҳақида бундай дейишга умуман ҳаққи йўқ. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Севара Назархон, “Ниҳол” мукофоти совриндори Манзура Йўлдошева, хонанда Саиданинг халққа танилишига ким сабабчи? Албатта, Дилором Омонуллаева.

Тўғриси, бу ҳақда эшитиб, ҳайрон қолдим. Қандай қилиб шундай бетакрор бастакорни бу даражада ҳақоратлаш мумкин? Ўлмас қўшиқлар, “Шарқ тароналари”, “Тошкент” каби гимнлар муаллифини аслида қадрлашимиз керак эмасми? Шаҳзода Муҳаммедова томонидан менга нисбатан ҳеч қандай ҳурматсизлик бўлмаган. Бироқ, устоз отангдай улуғ, дейишади. Шунинг учун бу вазиятга нима деб баҳо беришга ҳам ҳайронман.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дилноза Исмияминова: “Шаҳзоданинг Дилором Омонуллаевадек бастакорни ҳақорат қилишга ҳаққи йўқ”