13:43 / 10.07.2017
8 763

Дилором Омонуллаева Райҳон ҳақида: "у жуда чиройли қиз, лекин овози йўқ"...

Дилором Омонуллаева Райҳон ҳақида: "у жуда чиройли қиз, лекин овози йўқ"...
Таниқли бастакор Дилором Омонуллаева Райҳон ва Муниса Ризаеванинг ижодига муносабат билдирди.

“Биласизми, бизда профессионал танқидни кўтара олишмайди. Бунга ҳеч ким тайёрмасдек. Мен ўз мутахассислигим тарафидан очиқчасига танқид қиламан ва бунга ҳаққим бор. Бир маротаба Райҳонни танқид қилгандим. У жуда чиройли қиз, онасини жудаям ҳурмат қиламан, буюк актриса, лекин Райҳоннинг вокал тарафлама овози йўқ, деб ҳисоблайман. Оддий ва жуда катта бўлмаган овоз ва енгилгина қўшиқлар куйлайди, деб танқид қилгандим.

Кейин Муниса Ризаевани танқид қилганман, ўзбекона миллийликка хос эмас, дегандим. Лекин Мунисанинг овози ажойиб! Овози зўр, ҳаммаси зўр, фақат дастурини ўзгартириш керак деганман. Унга кўпроқ менталитетга хос ва уни овозига мос профессионал қўшиқлар танланиши керакдек.

Севара Назархон ҳам ўқувчим, этно жаз билан бутун дунёга танилди, афсуски репертуарни ўзгартириб йўналиши попсага ўтди. У этно жаз куйлашини истардим. Барибир уни тан оламан ўзимнинг ўқувчим, жуда иқтидорли. Менинг олдимга келиб агар росмана танилган машҳур Муниса Ризаева жанжал қилсаям тушунардим , бу ким бўлиб қолган ўзи Муҳаммедова? (кулади). Муниса ўзимизда бўлмасаям, лекин хорижда мусиқадан дарс олганидан хабарим бор. Ман гапирмасам шуларни ким гапиради?”.

Манба: darakchi.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Дилором Омонуллаева Райҳон ҳақида: "у жуда чиройли қиз, лекин овози йўқ"...