22:31 / 11.07.2017
6 525

Улуғбек Раҳматуллаев: «Бемор»ни тинглаб комадан чиққан бемор!

Улуғбек Раҳматуллаев: «Бемор»ни тинглаб комадан чиққан бемор!
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Улуғбек Раҳматуллаев ўзининг инстаграм саҳифасида «Бемор» қўшиғи билан боғлиқ воқеани ёзиб қолдирди.
«Сиз суратда кўриб турган Бегзоджон Самарқандда яшайди. У оғир касал бўлиб, Москвагача бориб даволанган. Анча вақт комада бўлган. Мени ҳайрон колдиргани бу бола менинг «Бемор» қўшиғимни яхши кўрар ва касал бўлиб комага тушишдан аввал жуда кўп эшитар экан… Москвада комада ётганда оила-аъзолари «Яхши кўрган қўшиғи» деб, қулоғига наушник тақиб, «Бемор» деб номланган қўшиғимни қўйишибди! Шу тарзда бир неча кун кетма-кет шундай қилишибди. Кутилмаганда бир куни бола «Бемор»ни эшитиб ётиб, бирдан кўзини очибди! Кўзларини очиб, қўшиқ сўзларини аста такрорлабди! Ҳамма ҳайрон қолибди! Мана шу бола билан мени бугун кўриштиришди!

Тўғриси, ғалати бўлиб кетдим ҳамда саньат йўлини танлаганимга беҳисоб шукур қилдим! Чунки қўшиғим бир инсонни ҳаётга қайтаришда сабабчи бўлганидан бошим осмонга етди. Авваламбор, ҳаммаси Аллоҳдан эканлнгини ота-онаси, дадаси билади ва шукур айтдилар. Шунчаки бир қўшиқ сабабчи бўлганидан хурсандман. Шукур … Саньаткор учун бу ҳолат чексиз бахт экан!!!»

Манба: Hordiq.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Улуғбек Раҳматуллаев: «Бемор»ни тинглаб комадан чиққан бемор!