Диснейлендда «Юлдузлар жанги»га бағишланган парк қурилади (фото+видео) » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Диснейлендда «Юлдузлар жанги»га бағишланган парк қурилади (фото+видео)

Маданият 16-07-2017, 07:43 446
Диснейлендда «Юлдузлар жанги»га бағишланган парк қурилади (фото+видео)
Disney компанияси Калифорниядаги Диснейлендда ҳамда Флоридадаги Диснейуорлдда қуриладиган Star Wars Land кўнгилочар паркининг макетини намойиш этди. Паркларнинг очилиши 2019 йилга режалаштирилмоқда; уларнинг ҳар бирини қуриш эса миллиард долларга тушади. Бу ҳақда «Meduza»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Паркларнинг модели Калифорниядаги D23 Expo конференциясида намойиш этилди. Walt Disney Parks and Resorts директорлар кенгашининг раиси Боб Чэпекнинг айтишича, ушбу парк шу пайтга қадар қурганлари орасида «энг талабчан»и.

Ташриф буюрувчилар Хан Солонинг «Минг йиллик лочин»ида «учишлари» ҳамда Биринчи орден ва Қаршилик ўртасидаги жангни томоша қилиши мумкин.


loading...


Zamin.uz нинг Одноклассники’даги расмий саҳифасига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.