22:49 / 19.07.2017
6 519

Британиялик рассом унинг ишларини синдириб, 200 минг доллар зарар келтирган талаба қизни кечирди

Британиялик рассом унинг ишларини синдириб, 200 минг доллар зарар келтирган талаба қизни кечирди
Британиялик рассом Саймон Бирч Лос-Анжелесдаги кўргазмада унинг ишларини синдириб қўйган хитойлик талаба устидан судга шикоят қилмаслигини билдирди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё» хабар бермоқда.

Воқеа 14 июль куни Лос-Анжелесда (Калифорния штати) рўй берган эди. Бир муддатдан сўнг эса қиз хитойлик талаба бўлгани аниқланди.

Кўргазмага ташриф буюрган қиз селфи тушаман деб бир қанча санъат асарларини синдириб қўйган, умумий зарар миқдори 200 минг долларни ташкил қилган эди.

Шунга қарамай, санъаткор қизни кечирганини билдирди.

Саймон Бирчнинг Гонконгда истиқомат қилади. Унинг асарлари Лондон, Лос-Анжелес, Майами, Гонконг, Пекин, Сингапур ва Токио музейларида намойиш этилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Британиялик рассом унинг ишларини синдириб, 200 минг доллар зарар келтирган талаба қизни кечирди