15:57 / 24.07.2017
27 227

Ўзбекистонда турк сериаллари намойиши бошланди

Ўзбекистонда турк сериаллари намойиши бошланди
2011 йилдан буён Ўзбекистонда турк сериаллари, фильмлари ва қўшиқлари норасмий тақиққа учраган эди. Телевидениеларда турк фильмлари ва сериаллари намойиши тўхтатилганига ҳам 6 йил тўлди.

“Муҳташам юз йил” сериали бутун дунёда катта шуҳрат қозонган бир вақтда бу сериал Ўзбекистон телеканалларида намойиш этилмади. Сериалнинг китоб кўринишадаги шакли “Даракчи” газетасида нашр этилди.

Айни пайтда телеканалларда турк фильмлари намойишига старт берилди. “Zo’r TV” телеканали эса отни биринчилардан бўлиб қамчилаб, шу кунларда турк телеканаллари орқали тилга тушган “Kara Sevda” сериалини ўзбек тилида “Севги изтироблари” номи билан томошабинлар эътиборига ҳавола этиш тараддудини кўрмоқда.

Мазкур сериалда бош ролларни Бурак Ўзчивит, Неслихан Отагул, Мелисса Асли Памук ижро этишган.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Ўзбекистонда турк сериаллари намойиши бошланди