21:01 / 24.07.2017
10 053

Видео: Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можароси “Ўзбекистон” телеканалида кўрсатилди

Видео: Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можароси “Ўзбекистон” телеканалида кўрсатилди
Аввалроқ, хусусий фильмлардаги роллари билан яхшига танилган актриса Шаҳзода Муҳаммедова Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори Дилором Омонуллаевани ҳақорат қилгани, уни разил инсон, руҳий касал, деб ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида ёзгани билан боғлиқ можаро “Ўзбекистон” телеканали орқали эфирга узатиладиган “Учбурчак” ток-шоусида муҳокамага қўйилиши ҳақида хабар берган эдик.

Журналистлар Нозима Воҳидова ва Нилуфар Умрзоқова муаллифлигидаги мазкур кўрсатув теледастурлар рўйхатида белгиланган вақтда – 20 июль куни соат 20:05 да эфирга узатилмади. Бунга телеканал ижодкорлари ҳам, кўрсатув муаллифлари ҳам аниқлик киритгани йўқ. Дастурнинг ушбу сони 22 июль куни соат 22:00 да эфир юзини кўрди.

Унда Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можаросига ҳаминқадар ёндашилган лавҳа эфирга узатилди, бироқ кўрсатув иштирокчилари муҳокамасига қўйилгани йўқ. Ушбу кўрсатувдан ўрин олган лавҳани таҳририятимизга бўлган мурожаатларни инобатга олган ҳолда YouTube’даги расмий каналимизга жойлаштирдик.

Мазкур лавҳада Ўзбекистон халқ артисти Муножот Йўлчиева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбаҳор Эрқулова, Ўзбекистон давлат консерваторияси Бастакорлик ва чолғулаштириш кафедраси мудири, доцент, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори Ойдин Абдуллаева, “Ниҳол” мукофоти совриндори Мадина Мумтоз бўлиб ўтган воқеалар юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришган.


Манба: Qalampir.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Видео: Шаҳзода Муҳаммедова ва Дилором Омонуллаева можароси “Ўзбекистон” телеканалида кўрсатилди