09:35 / 28.07.2017
8 723

Мусиқий билимсиз консерваторияга кирган Сардор Раҳимхон нима сабабдан ўқишни ташлаб кетгани ҳақида гапирди

Мусиқий билимсиз консерваторияга кирган Сардор Раҳимхон нима сабабдан ўқишни ташлаб кетгани ҳақида гапирди
Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, таниқли бастакор Дилором Омонуллаева Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон консерваторияга истисно тарзида яъни талаб қилинадиган мусиқий билимсиз қабул қилганини маълум қилган эди.
«Сардор Раҳимхон Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони бўлган пайти Маданият вазири тавсиясига биноан олинган. У олинган пайти мен йўқ эдим, менсиз қабул қилинган. Лекин Сардор Раҳимхон негадир ўқишга келмади ва ҳаттоки тўловларни амалга оширмагани учун ярим йилда даргоҳни тарк этди»,—деган эди Дилором Омонуллаева.

Сардор Раҳимхон мазкур вазиятга ойдинлик киритди, деб ёзади Hordiq.uz нашри:
“Нотўғри! Тўловларни амалга оширмаганим учун эмас. Бир ойдан кейин ўқишдан кетганман. Чунки ўқишга қатнаб, билим олиб ўқишни ният қилардим. Ўқишга кирган пайтим ижодимдаги машҳурлик келган пайти бўлиб ўқишга боришга вақтим ва имкониятим ҳам бўлмади. Кимларгадир илтимос қилишга, ялинишга мажбур бўлардим, керак бўлса балки пул бериб, балки пул бермай, энди бу нарса сир эмаску. Билмадим…Айтмоқчиманки, унақа ўқишни ўзимга лозим деб билмадим. Виждоним қабул қилмади. Ўқисам бўларди 4 йил амаллаб ўқиб, дипломни олиб кетардим. Кейинчи? Нима бўларди? Билим олмасдимку барибир, шунчаки қўлимда диплом бўлишини нима кераги бор? Ўзимни ўзим алдагим келмади, шунинг учун кетганман”.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Мусиқий билимсиз консерваторияга кирган Сардор Раҳимхон нима сабабдан ўқишни ташлаб кетгани ҳақида гапирди