20:07 / 03.08.2017
7 383

“Ўзбекконцерт” қошида “Ўзбекистон халқ артистлари” клуби ташкил этилади

“Ўзбекконцерт” қошида “Ўзбекистон халқ артистлари” клуби ташкил этилади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 3 август куни мамлакат ижодкор зиёлилари вакиллари билан учрашди.

Тадбирда миллий таниқли маданият намояндалари, атоқли шоир ва адиблар, театр, кино, мусиқа санъати соҳасининг атоқли ҳамда ёш вакиллари, санъатшунос олимлар, журналистлар иштирок этди.

Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекконцерт” қошида “Ўзбекистон халқ артистлари” клубини ташкил этиш таклифини билдирди. Ушбу клуб аъзолари мунтазам йиғилиб, юртимиз ва жаҳон санъат оламида юз бераётган ижодий жараёнларни муҳокама қилади, ёш истеъдодлар тарбияси, маданиятимизни равнақ топтириш бўйича янги ғоя, ташаббус ва таклифлар билдириб боради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Ўзбекконцерт” қошида “Ўзбекистон халқ артистлари” клуби ташкил этилади