23:25 / 09.08.2017
7 831

"Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан воз кечган Назарбеков вазир ўринбосари бўлди

"Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан воз кечган Назарбеков вазир ўринбосари бўлди
Аввалроқ, 9 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев видеоселектор ўтказгани, унда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимида ишлаб келаётган Бахтиёр Сайфуллаевни Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири этиб тайинлагани ҳақида хабар берган эдик.

Йиғилишда иштирок этган “Qalampir.uz” манбасига кўра, Бахтиёр Сайфуллаевнинг биринчи ўринбосари лавозимига Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбеков тайинланган.

Жорий йилнинг февраль ойидан буён Маданият вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келаётган Минҳожиддин Ҳожиматов вазифасидан озод этилган. Унинг қайси лавозимга ўтказилгани ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев бироз аввал, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон халқ артисти Озодбек Назарбековни "Ёшлар" телерадиоканали директори лавозимига тайинлаган эди. Кўп ўтмай Назарбеков бу масъулиятли лавозимдан ўз хоҳишига кўра воз кечганди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » "Ёшлар" телерадиоканали директорлигидан воз кечган Назарбеков вазир ўринбосари бўлди