20:18 / 19.08.2017
7 561

Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди

«Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директори Отабек Мусаев лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда «Uzbekistan24.uz» сайтига асосланиб «Кун.уз» хабар берди.

Эндиликда Фурқат Зокиров «Ўзбеккино»нинг янги раҳбари этиб тайинланган. У шу вақтгача Ўзбекистон Илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясига директорлик қилиб келаётганди.

Фурқат Зокиров «Тошкент» телерадиоканали директори, кейин «Тошкент» радиоси буйича ўринбосар бўлиб ишлаган.
Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди
Отабек Мусаев 2016 йилнинг январида Аҳмаджон Умаров ўрнига «Ўзбеккино»га раҳбар этиб тайинланганди.

Шунингдек, «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири, таниқли драматург Шуҳрат Ризаев «Ўзбеккино» миллий агентлиги бош директорининг ижодий масалалар бўйича ўринбосари бўлди.

Иқтисодий масалалар бўйича ўринбосар Низомий Жалолов ўз лавозимида қолган.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Отабек Мусаев «Ўзбеккино» раҳбарлигидан кетди