10:38 / 21.08.2017
7 558

«Ўзбеккино”га янги бош директор тайинланди

«Ўзбеккино”га янги бош директор тайинланди
“Ўзбеккино” миллий агентлигига бош директор этиб илмий-оммабоп фильмлар киностудияси раҳбари Фурқат Зокиров тайинланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон24 телеканали.

Ундан ташқари “Жаҳон адабиёти” журналининг бош редактори Шуҳрат Ризаев “Ўзбеккино”директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Низомий Жалолов иқтисодий масалалар бўйича Миллий агентлик директори ўринбосари лавозимида қолди.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбеккино»нинг собиқ раҳбари, актер ва журналист Отабек Мусаев агентликка 2016 йилнинг январь ойидан буён раҳбарлик қилиб келаётган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Ўзбеккино”га янги бош директор тайинланди