13:03 / 22.08.2017
6 521

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Девони Бобур” қўлёзмаси нусхаси Ўзбекистонга топширилди

Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Девони Бобур” қўлёзмаси нусхаси Ўзбекистонга топширилди
Расмий ташриф дастурига биноан 2017 йилнинг 21 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги делегация Деҳли шаҳрида Ҳиндистон Миллий музейига ташриф буюрди.

Мазкур музей мамлакатнинг асосий тарихий-бадиий хазинаси ҳисобланиб, у қадимги ёдгорликларнинг бой коллекцияси, ўтмишдаги цивилизацияларнинг археология бойликлари ҳамда маданият ва этник хилма-хиллик экспонатларини ўзида жамлаган.

Ҳозирги кунда музейда 200 мингдан ортиқ ҳинд ва хориж санъати намуналари сақланади.

Меҳмонлар Марказий Осиё буюмларига бағишланган ва минтақамизнинг Ҳиндистон билан боғловчи кўп асрлик ва самарали алоқалари ҳақида гувоҳлик берувчи махсус галерея билан таништирилди.

Давлат раҳбарининг ўзбек халқининг тарихий ва маданий бойликлари намуналарини Ватанга қайтариш тўғрисидаги топшириғини бажариш доирасида Ўзбекистон Элчихонаси Ҳиндистон томони билан Миллий музейда сақланаётган Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг 1528 йилда ёзилган “Девони Бобур” қўлёзмасининг ва 1640 йилда чизилган “Шахзода Дори Шикоҳнинг тўй маросими” миниатюрасининг нусхаларини Ўзбекистон томонига расман топшириш масаласини келишиб олди.

Экспозиция билан танишиб чиқилгач, Ҳиндистон Миллий музейи Бош директори Будҳа Рашми Мани Ўзбекистон делегациясига юқорида қайд этилган қўлёзма ва миниатюра нусхаларини расман топширди. Улар Ўзбекистон Давлат тарих музейига жой олади.


Манба: Kun.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг “Девони Бобур” қўлёзмаси нусхаси Ўзбекистонга топширилди