15:37 / 26.08.2017
7 479

Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бошланди

Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бошланди
Самарқандда “Шарқ тароналари” ўн биринчи халқаро мусиқа фестивали бошланди. Регистон майдонидаги асосий саҳнада қатнашчилар ўз дастурларини намойиш этишга киришди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Фестивалнинг бошқа иштирокчилари Самарқанд шаҳридаги “Сўғдиёна”, “Ёшлик” истироҳат боғларида, Самарқанд педагогика коллежи, “Ниҳол” амфитеатрида самарқандлик санъаткорлар билан ҳамкорликда концерт дастурлари намойиш этдилар.

Хусусан, “Ниҳол” амфитеатрида Италия, Ҳиндистон, Эрон, Вьетнамдан келган ижодий гуруҳлар ва мамлакатимиз вакиллари томонидан миллий куй-қўшиқлар ижро этилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Самарқандда “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали бошланди