15:47 / 26.08.2017
6 808

“Шарқ тароналари” фестивали доирасида халқаро илмий-назарий конференция бошланди

“Шарқ тароналари” фестивали доирасида халқаро илмий-назарий конференция бошланди
Самарқандда “Шарқ тароналари” ўн биринчи халқаро мусиқа фестивали доирасида “Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши” мавзусида халқаро илмий-назарий конференция бошланди.

Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланишини тадқиқ этишга бағишланган бу галги анжуманда Афғонистон, Буюк Британия, Венгрия, Вьетнам, Германия, Грузия, Италия, Индонезия, Канада, Корея Республикаси, Латвия, Литва, Тожикистон, Украина, Эрон, Япония, Қирғизистон ва бошқа давлатлардан таниқли мусиқашунос ва тарихчи олимлар, санъаткорлар ўз маърузалари билан қатнашмоқда. Конференция дастуридан юртимиз олим ва тадқиқотчиларининг мавзу юзасидан чиқиши ва тақдимотлари ҳам ўрин олган.

Конференциянинг “Тарих ва мерос” деб номланган биринчи мажлисида хорижлик олимларнинг Шарқ халқлари мусиқа маданиятининг ўзаро боғлиқлиги, Ўзбекистон мусиқа мероси: миллий анъаналарнинг сақланиши ва уларнинг ривожи, Эронда Наврўз анъаналари ва уларнинг бугунги кўриниши, халқлар ўртасидаги маданий алоқаларда мусиқанинг аҳамияти, афғон анъанавий мусиқалари, Олтой ва Жанубий Сибирь халқлари санъати, форс ва араб мусиқаси каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Халқаро анжуман давомида бир қатор давлатлар мусиқачи ва санъатшунос олимлари томонидан тақдимотлар, маҳорат сабоқлари ўтказилиши режалаштирилган.

Манба: uzbekistan24.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Шарқ тароналари” фестивали доирасида халқаро илмий-назарий конференция бошланди