22:10 / 28.08.2017
9 498

Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков... “Шарқ тароналари”нинг финал қўшиғини куйлаш кимга насиб этади?

Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков... “Шарқ тароналари”нинг финал қўшиғини куйлаш кимга насиб этади?
Бироз аввал хабар берганимиздек, бугун, 28 август куни Самарқанд шаҳрида XI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтиши, унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев, Ҳукумат аъзолари, элчихона ва консуллик вакиллари иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистонда ташкил этиладиган катта байрам концерт дастурлари финал қўшиғи доим эътибор марказида бўлиб келган. Ўтган 10 йил ичида миллий байрамлар муносабати билан ташкил этилган концертларни Ўзбекистон халқ артистлари Озодбек Назарбеков ва Гулсанам Мамазоитова навбатма-навбат якунлашига ўрганиб қолган эдик. Бу борада ортиқча тахминларга ҳам ўрин қолмаганди...

XI “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида Ўзбекистон халқ артистлари: Ортиқ Отажонов, Фаррух Зокиров, Шерали Жўраев, Муножат Йўлчиева, Озодбек Назарбеков ва Юлдуз Усмоновалар иштирок этишмоқда.

Ишончли манбаларимиз етказган маълумотларга қараганда, бутун дунё нигоҳи қаратилган мазкур фестивалнинг финал қўшиғини куйлаш бу йил Ўзбекистон халқ артисти Фаррух Зокировга насиб этган. Устоз санъаткор кўп йиллик тарихга эга “Ўзбекистон Ватаним” номли қўшиғини ижро этади.

Фестивалнинг очилиш маросимида дунёнинг 10 та мамлакатидан келган хонанда ва созандалар, рақс гуруҳлари чиқиш қилиши режалаштирилган.

Манба: Qalampir.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Шерали Жўраев, Юлдуз Усмонова, Фаррух Зокиров, Озодбек Назарбеков... “Шарқ тароналари”нинг финал қўшиғини куйлаш кимга насиб этади?