13:09 / 31.08.2017
5 964

Леонардо ди Каприо «Харви» тўфонидан жабрланганларга кўмак бериш жамғармасига 1 млн доллар хайрия қилди

Леонардо ди Каприо «Харви» тўфонидан жабрланганларга кўмак бериш жамғармасига 1 млн доллар хайрия қилди
Голливуд актёри Леонардо ди Каприо «Харви» тўфонидан жабрланганларга кўмак бериш жамғармасига 1 миллион доллар хайрия қилди, Бу ҳақда «ТАСС»га таяниб «Дарё» нашри хабар берди.

Ди Каприо мазкур маблағни ўзи яратган хайрия жамғармаси орқали кўчириб ўтказган.

Ди Каприо аввал ҳам табиий офатлардан жабрланганларга ёрдам бериш учун кўп марта хайрияларни амалга оширган. Хусусан 2010 йилда Гаитидаги зилзиладан, 2012 йилда «Сэнди» довулидан жабр кўрганларга ёрдам қўлини чўзган.

Сўнгги кунларда америкалик кўплаб машҳурлар «Харви»дан жабрланганларни қўллаб-қувватлаш учун маблағ хайрия қилмоқда. Улар орасида актриса Сандра Буллок, модель Ким Кардашьян, қўшиқчи Бейонсе, актёр Кевин Харт бор.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Леонардо ди Каприо «Харви» тўфонидан жабрланганларга кўмак бериш жамғармасига 1 млн доллар хайрия қилди