12:45 / 01.09.2017
8 233

«Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивали якунланди, ғолиблар аниқланди (ФОТО)

«Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивали якунланди, ғолиблар аниқланди (ФОТО)
25-30 август кунлари Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтди.

Кеча фестивалнинг ғолиб ва совриндорлари аниқланиб, Регистон майдонидаги амфитеатрда тақдирланишди. Фестивалнинг учинчи даражали дипломлари Эрон, Индонезия ва Туркиядан келган жамоаларга топширилди. Иккинчи ўринга Қирғизистон ва Литвадан келган санъаткорлар сазовор бўлди.

Жанубий Кореянинг Геосонг халқ қўшиқларини сақлаш фонди жамоаси ҳамда мамлакатимиз вакили Моҳичеҳра Шомуродова биринчи ўринга муносиб, деб топилди.

Ҳакамлар ҳайъати хулосасига кўра, “Шарқ тароналари” XI халқаро мусиқа фестивалининг бош соврини – Гран-при Озарбайжон вакилига берилди.

Бу йил жаҳоннинг 58 давлати санъат усталари “Шарқ тароналари”да ўз мусиқа ва қўшиқчилик анъаналари, маданиятини намойиш этди. Фестивалда бир неча нуфузли халқаро ташкилотлар раҳбарлари фахрий меҳмон сифатида қатнашди.

Анжуман доирасида ўтказилган “Шарқ халқлари мусиқа маданиятида миллий анъаналарнинг шаклланиши ва ривожланиши” мавзуидаги халқаро илмий-назарий конференция санъатшунос олимларнинг йирик халқаро анжумани сифатида муҳим ва долзарб масалалар муҳокамасига бағишланди. Тадбирда 20 дан ортиқ мамлакатдан келган олим ва мутахассислар маърузалар қилди, тақдимотлар ўтказди.

30 август куни фестивалнинг тантанали ёпилиш маросимига бўлиб ўтди. Маросимда юртимиз санъат усталари ва ёш ижрочилар томонидан концерт дастури ҳамда “Ўзбекистон маданий мероси – умумбашарий бойлик” деб номланган 3D проекция-мусиқали ёритиш томошаси намойиш этилди.

Манба: fayzbog.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Шарқ тароналари» XI халқаро мусиқа фестивали якунланди, ғолиблар аниқланди (ФОТО)