20:06 / 01.09.2017
6 593

Буюк Британияда «Тахтлар ўйини» бўйича дунёдаги биринчи илмий конференция бўлиб ўтади

Буюк Британияда «Тахтлар ўйини» бўйича дунёдаги биринчи илмий конференция бўлиб ўтади
«Тахтлар ўйини» фильми бўйича дунёдаги биринчи халқаро илмий конференция Буюк Британияда бўлиб ўтади. Конференция Ҳардфордшир университетида 6—7 сентябрь кунлари ташкиллаштирилади. Бу ҳақда «Газета.ru»га таяниб «Дарё» хабар берди.

Тахминан 20 та материални тақдим этиш режалаштирилмоқда. Иштирокчилар Жорж Мартиннинг «Муз ва олов қўшиғи»даги ҳокимият ва сиёсат, «Тахтлар ўйини»ни сўнгги ўрта асрлар даври ҳаётининг замонавий талқини сифатида қабул қилиниши, шунингдек, жон Сноунинг ўлими ва қайта тирилиши ҳақидаги фанатик назариялар юзасидан муҳокамалар ўтказади.

Конференцияда қарийб 30 нафар, шу жумладан, Бразилия ва Янги Зеландиядан экспертлар иштирок этади. Тадбирда оддий омма ҳам иштирок этиши мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Буюк Британияда «Тахтлар ўйини» бўйича дунёдаги биринчи илмий конференция бўлиб ўтади