12:02 / 02.09.2017
5 580

«Шарқ тароналари»нинг хорижлик иштирокчилари қўлга киритган пул мукофотларини Ўзбекистон консерваторияси талабаларига совға қилди

«Шарқ тароналари»нинг хорижлик иштирокчилари қўлга киритган пул мукофотларини Ўзбекистон консерваторияси талабаларига совға қилди
Жанубий Кореянинг Геосонг халқ қўшиқларини сақлаш фонди жамоаси «Шарқ тароналари» XI мусиқа фестивалида ҳакамлар ҳайъати томонидан биринчи ўринга муносиб деб топилган эди, маълум қилади Daryo.uz.

Фонд жамоаси ҳамда БААдан ташриф буюрган Амир Жаъфар Ўзбекистон давлат консерваториясига ташриф буюрди ва талабаларга яратилган шарт-шароитлар, шунингдек, чолғу асбоблари билан танишди.

Улар консерваториянинг иқтидорли талабаларининг салоҳиятинни ўстириш, рағбатлантириш учун «Шарқ тароналари» фестивалида қўлга киритган 7 минг долларни ҳамда Амир Жаъфар ҳисобидан минг долларни, жами 8 минг доллар миқдоридаги пул маблағини консерваторияга совға қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » «Шарқ тароналари»нинг хорижлик иштирокчилари қўлга киритган пул мукофотларини Ўзбекистон консерваторияси талабаларига совға қилди