Назарбеков ёш хонандаларни яраштириб қўйди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Назарбеков ёш хонандаларни яраштириб қўйди

Маданият 16-09-2015, 13:15 4 432
Назарбеков ёш хонандаларни яраштириб қўйди

Ўзбекистонлик хонандалар Сардор Раҳимхон ва Улуғбек Раҳматуллаевлар илгари яқин дўст ҳисобланиб, кўпдан бери уларнинг алоқалари совуқлашиб қолган эди. Даракчи газетасида тарқатилган хабарларга кўра, улар орасидаги муносабат бир қадар илиқлашган ва бунга хонанда Озодбек Назарбеков ҳисса қўшган.

Бундай миш-мишларнинг тарқалишига сабаб бўлган нарса Сардор Раҳимхоннинг ижтимоий тармоқлардан биридаги ўз саҳифасида Улуғбек Раҳматуллаевнинг концерти афишасини жойлаштирганидир. Илгарилари урушиб қолган дўстлар бундай иш тутишмасди. Бундан ташқари, Раҳимхон дўстига ушбу концертни муваффақиятли ўтказиб олишни тилаган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.