15:03 / 08.09.2017
7 996

Озодбек Назарбеков Муқимий театрининг 79-мавсуми очилиш маросимида қатнашди

Озодбек Назарбеков Муқимий театрининг 79-мавсуми очилиш маросимида қатнашди
Куни кеча Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида 79 мавсумнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Маросимда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирининг биринчи ўринбосари Озодбек Назарбеков, театр директори Мирза Азизов, актёр Маъруф Отажонов, Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатҳулла Маъсудовлар сўзга чиқиб, юртимизда театр соҳасида амалга оширилаётган ишлар, ўзгаришлар ҳақида ўз фикрларини билдириб, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрини навбатдаги очилиш мавсуми билан самимий қутладилар ва театрнинг келгуси фаолиятига муваффақият тиладилар.

Очилиш маросимида созандалар ансамбли, раққосалар ва театр актёрларининг мусиқали чиқишлари намойиш этилди. Маросимдан сўнг Собир Абдулла қаламига мансуб “Тоҳир ва Зуҳра” спектакли томошабинлар эътиборига ҳавола қилиниб, театрнинг навбатдаги мавсуми очиқ деб эълон қилинди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » Озодбек Назарбеков Муқимий театрининг 79-мавсуми очилиш маросимида қатнашди