Ўзбек санъатининг примадоннаси Юлдуз Усмонова Ўзбекистон бўйлаб ўтказган гастроль сафарларидан сўнг дунё бўйлаб концерт тақдим этиш учун йўл олмоқда, деб ёзади Qalampir.uz нашри.
10 йиллик танаффусдан сўнг катта саҳнага қайтган Юлдуз Усмонова апрель ойида Тошкентнинг “Истиқлол” санъат саройида концерт дастури тақдим этган эди.
“Эй, азиз инсон” номли концерт дастури Ўзбекистоннинг бир неча вилоятларида ҳам ўтказилди. Энди навбат Дубай ва Нью-Йорк шаҳарларга!
Шу йилнинг 13 октябрь куни примадонна БААнинг йирик шаҳри Дубайда “Эй, азиз инсон” концерти билан мухлисларни хушнуд этади. Бу ҳали ҳаммаси эмас...
Юлдуз Усмонова 5 ноябрь куни Американинг Нью-Йорк шаҳрида ҳам ана шу номли концерт дастурини тақдим этади. Ўзбек примадоннасига гастроль сафари омадли ўтишини тилаймиз! “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Эрон президенти жиддий баёнот берди: «Исроилдан ҳеч нарса қолмайди»
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди